7-May, 2021-yil

Ўзбекистон тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ўз тажрибаси билан ўртоқлашди

2021 йил 4 май куни Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон вакиллари ўртасида онлайн учрашув бўлиб, унда Бизнес-омбудсман девони, АҚШнинг Туркманистондаги элчиси М. Климоу ва Туркманистондаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман хонимлар Я. Гурбанназарова иштирок этишди.


Учрашув Туркманистонда Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил (Бизнес-омбудсман) институтини яратиш мақсадида энг яхши халқаро тажрибаларни муҳокама қилишга бағишланди.


Учрашув давомида туркман томони Ўзбекистоннинг Бизнес-омбудсман институтини яратиш борасидаги тажрибаси ва унинг қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга таъсири билан танишди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение