7-May, 2021-yil

Тадбиркорга нисбатан қўлланилган таъсирчан солиқ механизми бекор қилинди

Қийин молиявий аҳволга тушган “TRADE” МЧЖ (номи ўзгартирилган) қурилиш ишлари белгиланган муддатдан кечикканлиги натижасида қурилаётган бино махсус ишчи гуруҳ томонидан фойдаланилмаётган майдон сифатида тан олиниб, Жамиятга нисбатан ер ва мол-мулк солиғи бўйича таъсирчан солиқ механизми қўлланилди. 


Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркор манфаатида киритилган Хулоса асосида, Жамиятга тегишли объект ишчи гуруҳ томонидан қайта ўрганиб чиқилди ва жамиятга нисбатан 2020 йил давомида 3 млрд. сўмга яқин ҳисобланган ер ва мол-мулк солиғи бекор қилинди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение