4-Iyul, 2024-yil

Тадбиркорга нисбатан 82 миллион сўм жарима қўлланилишига йўл қўйилмади

Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор ўзига нисбатан инспекция томонидан 82 млн сўм жарима қўллаш тўғрисида судга мурожаат қилинганидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсмандан ёрдам сўради.

 

Аниқланишича, тадбиркор Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг кўрсатмасини бажариш учун 15.03.2024 йилда маҳсулотга тегишли мувофиқлик сертификатини олган.

 

Шундай бўлса-да, орадан уч кун ўтгандан сўнг инспекция кўрсатма бажарилмаганлигини важ қилиб, тадбиркорлик субъектида текшириш ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқарган ва маҳсулотга тегишли мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган даврда умумий қиймати 164 млн сўмлик маҳсулот реализация қилинганлигини инобатга олган ҳолда, тадбиркорга мазкур сумманинг 50 фоизи – 82 млн сўм миқдорда молиявий жарима қўллаш тўғрисида Қарши туманлараро иқтисодий судига ариза киритган.

 

Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан тадбиркорнинг ҳуқуқлари судда ҳимоя қилиниши натижасида суд инспекциянинг аризасини рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилди ва тадбиркорга жарима қўлланилмайдиган бўлди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение