“Qurilish” МЧЖ (номи ўзгартирилган) томонидан Мўйноқ
туман ободонлаштириш бошқармаси билан 2020 йилда тузилган шартномага асосан
Мўйноқ туманидаги Аэропорт ҳудудини ободонлаштириш ишлари амалга оширилган.
Аммо, амалга оширилган ишлар учун 269 867 459 сўмлик маблағлар
тўланмасдан қолган.
Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан
Қўнғирот туманлараро судига даъво ариза киритилди ва суд қарори билан
тадбиркорга Мўйноқ туман ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан 269 867 459
сўм маблағни ундириш тўғрисида қарор қабул қилинди.