24-Iyun, 2024-yil

Юртимиз бўйлаб тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилмоқда

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш мақсадида Бизнес-омбудсман девони ходимлари Қорақалпоғистон республикасининг турли ҳудудларида тадбиркорлар билан фаол мулоқотлар ўтказмоқда.

 

Жиззах вилояти Арнасой туманида Бизнес-омбудсман девони ҳамда Агробанк ҳудудий филиали билан ҳамкорликда ташкил этилган учрашувда тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

 

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 100 га яқин тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотда тадбиркорлар ўзлари учун зарур бўлган маълумотлар билан танишдилар ҳамда муаммоли вазиятлар юзасидан саволларига жавоб олишди.

 

Бухоро шаҳридаги Ёшлар маркази биносида аҳоли ва тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказилди. Мурожаатларни тезкор ўрганиш, муҳокама қилиш ва уларга ечим топиш мақсадида қабулда вилоят секторлари, вилоятдаги барча бошқарма ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

 

Хоразм вилоятида вакил девони ходимлари томонидан ташкил этилган ўқув семинарларида ишбилармонлар соҳага оид таклифларини билдиришди ва тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.

 

Навоий вилоятида Вакил девони, Навоий вилоят божхона бошқармаси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган учрашувда тадбиркорларни қийнаётган масалалар очиқ муҳокама қилинди.

 

Андижон вилоятида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги вилоят бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган семинарда тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказишнинг қонуний тартиб-таомиллари ҳақида маълумот берилди.

 

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение