Электрон
ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Яшил дунё” бозорида
жойлашган расталар бузилиши бошланганлиги ҳақида хабар тарқалган эди.
Аниқланишича,
Термиз шаҳар ҳокимлиги томонидан умумий майдони 457.6 кв. метр бўлган “Азизбек
Жахонгир Термиз” хусусий корхонасига тегишли супермаркет биноси бузилган. Кейинчалик,
тадбиркор ва Термиз шаҳар ҳокимлиги ўртасида тадбиркорга “Яшил дунё” бозори
ҳудудида майдони 36,0 кв.метрдан иборат 3 дўкон, 67,0 кв.метрдан иборат раста, ҳамда
нотурар жой қурилиши учун 249,0 кв. метр ер майдони ажратилиши тўғрисида келишув
битими имзоланган.
Бироқ,
ушбу ҳолатни ўрганиш давомида тадбиркорга 33 кв. метр ер майдони ажратилмай
қолгани аниқланиб, Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорга ушбу ер майдонини
ажратиш юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокимига тақдимнома киритилди.