19-Iyun, 2024-yil

Бизнес-омбудсман ёрдамида фермер хўжалигига субсидия ажратилди

Жиззах вилоятида фаолият кўрсатувчи “Марварид” (номи ўзгартирилган) фермер хўжалиги мутасадди идоралар хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Фермер хўжалигининг мурожаатига кўра, пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш учун насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қийматини давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қоплаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгилаб берилган бўлса-да, ҳозирда ушбу имтиёз қўлланилмасдан келинаётган эди.

 

Мутасадди идоралар мутахассисларини жалб қилиш орқали масала ўрганилиши натижасида фермер хўжалигининг 2023 йилда пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришда истеъмол қилган электр энергияси қийматининг 50 фоизини қоплаш мақсадида 6,8 млн сўм субсидия ажратиб берилиши таъминланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение