15-Iyun, 2024-yil

ФОТОРЕПОРТАЖ: тадбиркорларнинг таклифлари ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш мақсадида Бизнес-омбудсман девони республиканинг турли ҳудудларида тадбиркорлар билан фаол мулоқотлар ўтказмоқда.

 

Ҳудудий учрашувлар

 Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Наманган, Бухоро, Самарқанд ва Навоий вилоятларида ташкил этилган учрашувларда тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалаларни очиқ муҳокама қилишди. Президентнинг 2024 йил 30 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-200-сон қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳам тадбиркорларга етказилди.

 

Йирик тадбиркорлик субъектлари билан мулоқот

 Йирик тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилган учрашувларда соҳадаги тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Хоразм вилоятида тадбиркорлар учун ўқув семинарлари ҳам ташкил этилди.

 

Солиқ идоралари билан ҳамкорлик

 Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган йиғилишда солиқ текширувларининг қонунийлиги ва сифатини ошириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Самарқанддаги очиқ мулоқот

 Самарқандда 150 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотда тадбиркорларни қийнаётган тизимли муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари атрофлича муҳокама қилинди. Билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

 

Андижонда таълим соҳаси вакиллари билан учрашув

 Андижон вилоятида хусусий таълим соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказилиб, уларнинг таклиф ва муаммолари тингланди.

 

Навоийда ташқи иқтисодий фаолият масалалари

 Навоий вилоятида ўтказилган очиқ мулоқотда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, аксарияти жойида ҳал этилди. Қолган масалалар бўйича тегишли чоралар белгиланди.

 

Бизнес-омбудсман девони Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига пухта тайёргарлик кўриш ва тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этишда давом этади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение