13-Iyun, 2024-yil

Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд халқаро форуми

 Бугун, 13 июнь куни Самарқанд шаҳрида "Экологик муаммолар: ўзгарувчан дунёда инсон ҳуқуқлари келажаги, барқарор ечимларни излаш" мавзусида нуфузли халқаро анжуман бошланди.

 

Форум инсон ҳуқуқларига таъсир этувчи экологик муаммоларни ҳал қилишда ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти ва бизнес ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган.

 

Бизнес-омбудсман девони ходимлари ҳам иштирок этаётган ушбу тадбир 40 дан ортиқ мамлакатлардан 200 дан зиёд делегатларни бир майдонда жамлади.

 

Форум доирасида экологик муаммоларнинг инсон ҳуқуқларига таъсири, шунингдек, уларни ҳал этиш бўйича ҳамкорликдаги ёндашувлар муҳокама қилинади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение