3-May, 2021-yil

Жарима солувчи мансабдор ўзи жарима тўлайдиган бўлди

Бизнес-омбудсман томонидан, “Business” МЧЖнинг (номи ўзгартирилган) мурожаати асосида, Тошкент шаҳар ДСБ ходими томонидан ўтказилган текширувнинг қонунийлиги ўрганилди.

Аниқланишича, давлат катта солиқ инспектори С.Д. (исми ўзгартирилган) томонидан 2016 йил 1 январдан 2020 йил 1 октябрга қадар бўлган давр учун “Business” МЧЖнинг фаолиятида камерал солиқ текшируви ўтказилган. Таъкидлаш жоиз, С.Д. тегишли тартибда аттестациядан ўтмаган ва махсус гувоҳномага олмасдан, тадбиркор фаолиятида текширувни ўтказган.

“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида” Қонунига мувофиқ, назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишига текширишларни ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳнома, шахсий гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилиши белгиланган.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсманнинг масъул ходими айбдор солиқ инспекторига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани расмийлаштирилди ва судга юборилди. Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг қарорига кўра солиқ органи ходими С.Д. ҳуқуқбузар деб тан олинди ва унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравар миқдорида жарима жазоси кўлланилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение