10-Iyun, 2024-yil

Бизнес-омбудсман ёрдамида тадбиркорга ажратилган ер майдони давлат рўйхатидан ўтказилди

Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатувчи “Азиза” (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари ер майдонига доир кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилмаётганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, тадбиркорга жами 30 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, шундан 4,31 гектаридан фойдаланиб келинган. Қолган 25,69 гектар ер майдонидан фойдаланиш имконияти бўлмагани сабабли, тадбиркор ушбу қисмини давлат захирасига қайтаришни сўраган. Бироқ туман ҳокимлиги, вилоят ҳокимлиги ва кадастр идораларига бир неча бор мурожаат қилган бўлса-да, масала ҳал этилмай қолган.

 

Ўрганиш натижаларига кўра, "Азиза" МЧЖга ажратилган 30 гектар ер майдонидан 4,31 гектари UZKAD дастурига киритилиб, корхона номига давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение