10-Iyun, 2024-yil

Андижонда қурилиш соҳасидаги тадбиркорлар учун ўқув семинари бўлиб ўтди

Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Андижон вилоятида қурилиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари учун ўқув семинари ташкил қилди.


Семинар давомида Президентнинг 2024 йил 30 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-200-сон қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди. 


Ушбу тадбирда тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш борасида тадбиркорларнинг соҳага оид таклифлари тингланди ва умумлаштирилди.


Шунингдек, Президентнинг 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори талаблари, тадбиркорлик йўналишида текшириш тартибларига риоя этилишига асосий эътибор қаратилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение