8-Iyun, 2024-yil

Бозорлардаги тадбиркорлар овози: Бизнес-омбудсман муаммоларни ўрганмоқда

 

Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Республика бўйлаб бозорларда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди.

 

Хусусан, Сирдарё, Сурхондарё ва Наманган вилоятларидаги мулоқотлар давомида тадбиркорларнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар, савдо ҳажмини оширишга тўсқинлик қилаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

 

Жумладан, Наманган вилоятида ўтказилган сўровномада 40 дан ортиқ тадбиркор иштирок этди. Тадбиркорлар ўз фаолиятини ривожлантириш юзасидан турли таклифлар билдиришди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение