6-Iyun, 2024-yil

Тадбиркорларнинг таклифлари тингланмоқда

Бизнес-омбудсман девони ходимлари республика бўйлаб тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказмоқда.


Жумладан, Жиззах шаҳридаги йирик савдо марказлари бўлган "Марказий деҳқон бозори", "Эски шаҳар деҳқон бозори" ва "Эски шаҳар буюм бозори"да фаолият юритаётган ишбилармонлар билан очиқ мулоқот қилинди.


Қолаверса, Тошкент шаҳридаги бозорларда Вакил девони ходимлари бозор маъмурияти, солиқ инспекцияси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари билан учрашиб, тадбиркорларни қизиқтираётган масалаларни ўрганди.


Мулоқотлар чоғида солиқ қонунчилигига риоя қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва лицензиялаш масалалари бўйича маслаҳатлар берилди.


Келгусида тадбиркорлар учун ўқув семинарлари ва тренинглар ўтказиш, солиқ солиш ва лицензиялаш масалалари бўйича ахборот бюллетенлари ва эслатмалар ишлаб чиқиш режалаштирилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение