3-Iyun, 2024-yil

Кимлар «Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази» комплекс дастурида иштирок этиш ҳуқуқига эга? Уларга қандай молиявий имтиёзлар бор?

Биласизми?

 

Кимлар «Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази» комплекс дастурида иштирок этиш ҳуқуқига эга? Уларга қандай молиявий имтиёзлар бор?

 

ПҚ-306-сон Президент қарорига кўра, камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар Дастурда иштирок этишлари мумкин.

 

«Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази» масъулияти чекланган жамиятлари томонидан танлаб олинган ташаббускорлар бизнес кўникмаларини шакллантириш йўналишида қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курсларида ўқитилгач, қуйидаги молиявий имтиёзлардан фойдаланиши мумкин:

 

* 7 йилгача муддатга йиллик Марказий банк ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратиш ва/ёки асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг;

* 1,5 миллиард сўмгача қийматдаги асосий воситаларни 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга бериш;

* Мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун 1 миллиард сўмгача давлат мулкидан улушдор бўлиб кириш;

* Инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш ва юқори технологик стартап лойиҳаларига 2 миллиард сўмгача грант маблағлари.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение