31-May, 2024-yil

Тадбиркорлар диққатига! Болалар оромгоҳларини ривожлантиришда иштирок этинг ва бизнес имкониятларидан фойдаланинг!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 майдаги «Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамровини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан, тадбиркорлик субъектларига болалар оромгоҳларини ривожлантиришда иштирок этиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратилди.

 

Қандай имкониятлар мавжуд?

Инвестиция киритиш ва ижарага олиш:

Оромгоҳ ҳудудида янги бинолар қуриш ёки мавжудларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш орқали оромгоҳнинг бир қисмини 15 йилгача муддатга ижарага олиш.

Ёзги мавсумдан ташқари даврда оромгоҳ объектлари ва ер майдонларини 10 йилгача ижарага олиш (реконструкция ва жиҳозлаш шарти билан).

Оромгоҳни ёзги мавсумда бошқариш ва қолган вақтда ўз бизнесингиз учун фойдаланиш (10 йилгача ижара, реконструкция ва жиҳозлаш шарти билан).

"E-auksion" орқали шаффоф танловлар: Барча ҳамкорлик лойиҳалари очиқ ва шаффоф тарзда "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали ўтказилади.

Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш: Оромгоҳларни ёзги мавсумдан ташқари даврда ижарага бериш орқали уларнинг ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтишига кўмаклашилади.

 

Бу сиз учун қандай фойда келтиради?

 

Янги бизнес йўналишларини ривожлантириш ва даромад олиш.

Ижтимоий масъулиятли бизнес юритиш ва болалар саломатлигига ҳисса қўшиш.

Давлат томонидан қўллаб-қувватланиш ва имтиёзлардан фойдаланиш.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение