31-May, 2024-yil

Яна бир тадбиркорнинг мурожаатига ижобий ечим топилди

 Наманган вилоятида фаолият юритувчи тадбиркор “Микрокредитбанк” АТБ Поп туман филиали ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, у ўзининг нодавлат мактабгача таълим ташкилоти учун мебель жиҳозларини харид қилиш мақсадида кредит олиш учун банкка мурожаат қилган, аммо рад жавобини олган.

 

Ўрганиш жараёнида тадбиркорнинг ПҚ-306-сон қарори асосида ташкил этилган «Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази»да амалий ўқув курсларини муваффақиятли якунлагани ва сертификат олгани аниқланди. Бу эса унга мазкур Дастур доирасидаги қўллаб-қувватлаш механизмларидан фойдаланиш ҳуқуқини берган.

 

Комплекс дастури доирасида тадбиркорга 100 млн сўм миқдорида кредит ажратилиши таъминланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение