29-May, 2024-yil

Тадбиркорга электр энергияси учун қўшимча ҳисобланган ярим миллиард сўм бекор қилинди

Фарғона шаҳрида фаолият юритувчи “Сарвар” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари қўшимча ҳисобланган электр энергияси тўловларидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, электр таъминоти корхонаси томонидан жамиятни электр билан таъминловчи тизим текширилганда, жамиятга тегишли электр ҳисоблагич нотўғри ишлаётганлиги қайд этилган.

Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, жамиятга электр энергияси учун 924,8 млн сўм миқдорида қўшимча тўлов ҳисобланган.

Аризани ўрганиш натижасида электр таъминоти корхонаси томонидан ҳисобланган қўшимча тўловлар қайта кўриб чиқилиб, қарздорлик миқдори 406,4 млн сўмга камайтирилиши таъминланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение