27-May, 2024-yil

Бизнес-омбудсман ёрдамида тадбиркор ноҳақ пенядан қутулди

Сирдарёлик тадбиркор газ таъминоти корхонаси ходимларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, 2023 йил 14 апрелда Сирдарё туман газ таъминоти ходимлари томонидан стоматология биноси текширилиб, далолатнома тузилган. Шу асосда ЖИБ Сирдарё туман суди томонидан газ таъминоти фойдасига қарор қабул қилинган. 2023 йил 13 сентябрь куни МИБ Сирдарё туман бўлими томонидан тадбиркордан 7,6 млн сўм ундирилган ва прокуратура депозит рақамига ўтказилган, бироқ ушбу тўланган қарздорлик газ таъминоти ҳисоб рақамига тушмаган. Натижада тадбиркорга 5,3 млн сўм пеня ҳисобланган.

 

Вакил девони ходимларининг амалий ёрдами билан жарима ва қарздорликни тўлаш юзасидан суд қарори қабул қилинган кундан бошлаб ҳисобланган пеня бекор қилинишига эришилиб, мурожаат қаноатлантирилди.

 

Сиз ҳам бизнес юритишда муаммога дуч келдингизми? Бизнес-омбудсманга мурожаат қилинг! Биз сизнинг ҳуқуқингизни ҳимоя қилишга тайёрмиз!

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение