22-May, 2024-yil

Банк қандай ҳолларда тадбиркор ҳисобварағидан унинг розилигисиз пул маблағини унинг қарзлари учун ўтказиб юбориши мумкин?

Биласизми?

 

Банк қандай ҳолларда тадбиркор ҳисобварағидан унинг розилигисиз пул маблағини унинг қарзлари учун ўтказиб юбориши мумкин?

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори билан Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом тасдиқланган.

 

Унда акцептсиз тўлов талабномасига мувофиқ, тўлов талабномасида назарда тутилган тўловлар маблағларни тўловчининг розилиги бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар амалга оширилиши белгиланган.

 

Маблағлар қуйидаги ҳолларда акцептсиз ҳисобдан чиқарилади:

 

тўлов талабномасига маблағларни тўловчининг суммани тан олганлиги тўғрисидаги ёзма хатининг асл нусхаси илова қилинганда;

 

банклар томонидан маблағларни тўловчининг банкига унинг кредитлари ва уларга ҳисобланган фоизлари бўйича муддатида тўланмаган қарзларни ундириш учун;

 

банкдан олинган кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизлар бўйича муддатида тўланмаган қарздорликни кафил бўлган шахсдан ундириш учун, бундан кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган ҳоллар мустасно;

 

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение