21-May, 2024-yil

Субсидия беришни янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди

2024 йил 9 февралда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-66-сон Президент қарори эълон қилингандиУнга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикасида меҳмонхона хизматларини ривожлантириш ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.


Унга кўра Қорақалпоғистон Республикасида уч юлдузлига айлантириладиган мавжуд меҳмонхоналар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Субсидия Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган ва тоифага эга бўлмаган меҳмонхона белгиланган тартибда уч юлдузли тоифага эга бўлганда ажратилади.

 

Тадбиркор субсидия олиш учун ҳужжатларни топшириш санасида банкротлик ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги лозим.

 

Тадбиркорга уч юлдузли тоифага айлантириладиган мавжуд меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонасига Жамғарма маблағлари ҳисобидан 20 млн сўмдан субсидия ажратилади.

 

Тадбиркор субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор нусхасини олган кундан бошлаб икки ой ичида қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши ҳамда уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолдасубсидия олиш учун такроран мурожаат қилиши мумкин.

 

Сўровнома такроран тақдим этилган кундан бошлаб 5 иш кунида қайта кўриб чиқиладиБунда субсидия беришни янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение