20-May, 2024-yil

Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди


Бугун, 20 май куни Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Андре Альгермиссен билан учрашди.


Мулоқот чоғида Жамғарманинг янги тайинланган минтақавий вакили Бизнес-омбудсман фаолияти билан танишди.


Учрашув давомида томонлар тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашиб, келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш йўналишларини муҳокама қилдилар.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение