17-May, 2024-yil

Дўконга оид маълумотлар UZKAD тизимига киритилди

Бухорода фаолият юритувчи “Азиз” (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Aниқланишича, тадбиркор Бухоро шаҳрида жойлашган савдо дўконини гаровга қўйиш эвазига банкдан кредит олишни мақсад қилган. Кредит расмийлаштириш жараёнида нотариал идора томонидан кадастр идорасига гаровга қўйилаётган объектнинг тавсифи тўғрисида маълумот олиш учун электрон сўровнома юборилган.

 

ПФ-198-сон Фармонга кўра, UZKAD кўчмас мулк объектларига оид маълумотлар юритиладиган ягона ахборот тизими этиб белгиланиб, Кадастр агентлиги кўчмас мулкка оид маълумотларни UZKAD тизимига тўлиқ ўтказиши қайд этилган бўлса-да, маълумот киритилмаган.

 

Ўрганиш натижасида, кадастр тизимида вақтинча юзага келган носозликлар бартараф этилиб, мазкур савдо дўконига оид маълумотлар UZKAD тизимига тегишли тартибда киритилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение