Жиззах
вилоятида фаолият кўрсатувчи “Silk” МЧЖ (номи
ўзгартирилган) Зафаробод туман ҳокимлигининг қароридан норози бўлиб,
Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, Халқ
депутатлари Зафаробод тумани Кенгашининг таклифига асосан туман ҳокими
томонидан “Silk” МЧЖ ғаллачилик кластерининг фаолиятини тугатиш тўғрисида асоссиз равишда
ноқонуний қарор қабул қилинган.
Таъкидлаш
жоизки, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонун талабларига кўра, маҳаллий
давлат ҳокимияти органи тадбиркорлик ва хўжалик фаолиятини эркин юритишга тўсқинлик қиладиган чекловларни жорий этишга
ҳақли эмас.
Ушбу масала
Жиззах вилоят туманлараро суди томонидан кўриб чиқиш жараёнида Бизнес-омбудсманнинг
тадбиркор манфаатида киритилган ёзма фикри суд томонидан инобатга олиниб,
Зафаробод туман ҳокимининг “Silk” МЧЖ ғаллачилик кластери фаолиятини тугатиш тўғрисидаги қарори ҳақиқий
эмас деб топилди.