10-May, 2024-yil

Бизнес-омбудсман аралашуви билан тадбиркорнинг гаровдаги мулки тақиқдан чиқарилди

Сурхондарё вилоятида фаолият юритувчи тадбиркор «Агробанк» ходимларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, «Малика» (номи ўзгартирилган) хусусий корхонаси 2021 йил август ойида 200 млн сўм кредит олган. 2024 йил январь ойида кредитни тўлиқ тўлаган бўлишига қарамай, банк тадбиркорнинг биносини тақиқдан чиқармаган.

 

Вакил девони ходимларининг амалий ёрдами билан гаровга қўйилган кўчмас мулк тақиқдан чиқарилиши таъминланди.

 

Aгар сизда ҳам давлат ташкилотлари билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилинг!

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение