8-May, 2024-yil

9 йил сарсон юрган фермернинг муаммоси Бизнес-омбудсман томонидан 15 кунда ижобий ҳал этилди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида фаолият юритувчи “Олим” (номи ўзгартирилган) фермер хўжалиги раҳбари Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, Ургут туман ҳокимининг 17.11.2015 йилдаги қарорига кўра, “Олим” фермер хўжалигининг ер майдони 21,40 гектар этиб белгиланган. Лекин шунга қарамай, 2023 йилга қадар фермер хўжалигига 69,70 гектар ер майдони учун ер солиғи ҳисоблаб келинган. Тадбиркор ушбу муаммони ҳал қилиш учун узоқ вақтдан буён идорама-идора сарсон юрган.

 

Мурожаатни ўрганиш якунларига кўра вакил девони ходимларининг аралашуви билан фермер хўжалигига 2021-2023 йиллар учун ҳисобланган ер солиғи қайта ҳисоб-китоб қилиниши ҳамда солиқ бошқармаси маълумотлар базасида ер солиғи бўйича асосий қарз ва пенялар камайтирилиб, тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.

 

Шу каби муаммоларга дуч келсангиз, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилинг! Вакил девони тадбиркорларга уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ёрдам беришга доимо тайёр.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение