7-May, 2024-yil

“Ипак йўли” ЭИЗ дирекцияси ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Андижон вилоятида “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (01.05.2024 йилдаги 258-сон) қарори қабул қилинди. 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 февралдаги ПҚ-72-сон қарорига мувофиқ “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади.

Бошқарув ходимлари сони 7 нафардан иборат бўлган “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилади.

“Ипак йўли” ЭИЗнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари:

«Ипак йўли» ЭИЗни ривожлантириш дастури амалга оширилишини таъминлайди;

«Ипак йўли» ЭИЗ иштирокчиларини рўйхатдан ўтказади ва уларнинг реестрини юритади;

«Ипак йўли» ЭИЗ ҳудудида экологик назоратни амалга оширади, шунингдек, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилади;

«Ипак йўли» ЭИЗ иштирокчилари билан шартномалар асосида маркетинг хизматлари, шунингдек, маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларда тарғиб қилиш бўйича хизматлар кўрсатади;

ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун тўғридан тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этади;

«Ипак йўли» ЭИЗ ҳудудидаги лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш ва ташкилотларнинг доимий фаолият юритишини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда «Ипак йўли» ЭИЗ қатнашчиларига кўмаклашади;

инвесторларни, «Ипак йўли» ЭИЗнинг иштирокчиларини ахборот билан таъминлайди, шу жумладан, уларнинг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан учрашувларини ташкил этади;

«Ипак йўли» ЭИЗ ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн-аукцион воситасида ижарага, шунингдек, «Ипак йўли» ЭИЗ ҳудудидаги бинолар ва иншоотларни эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага беради;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида иштирок этади;

маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатади, «Ипак йўли» ЭИЗ иштирокчилари ўртасида ҳамда республиканинг бошқа ҳудудлари билан саноат кооперациясини ривожлантириш асосида юқори даражадаги саноат ишлаб чиқаришини кенгайтиради;

Андижон вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиради, маҳаллий аҳоли учун доимий иш ўринлари яратади;

«Ипак йўли» ЭИЗ фаолиятини бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение