3-May, 2024-yil

Иккита тадбиркорнинг бир хил масаласига ечим топилди

Андижон шаҳрида фаолият юритувчи “Элмурод” МЧЖ ва “Абдурашид” (номлари ўзгартирилган) хусусий корхоналари раҳбарлари бир хил масалада ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, тадбиркорларга тегишли ишлаб чиқариш цехи, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноларининг жойлашган ҳудуди ўзгартирилган. Лекин Давлат кадастрлар палатасининг Андижон шаҳар филиали электрон дастурида ўзгартирилмаган.

Ушбу масала юзасидан тадбиркорлар қарийб уч ой Давлат кадастрлар палатасининг Андижон шаҳар филиалига бир неча маротаба мурожаат қилишига қарамай, уларнинг масаласи ижобий ечимини топмасдан қолаётган эди. Мурожаат вакил девони масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, тадбиркорларга зарур ҳуқуқий ва амалий кўмак кўрсатилди.

Жумладан, ўрганиш якунларига кўра, тадбиркорларга тегишли бино-иншоотларга Давлат кадастрлар палатасининг Андижон туман филиали томонидан кадастр ҳужжатлари тайёрланиб, Андижон шаҳар филиалида сақланаётган код рақамлари “UZKAD” электрон ахборот тизими орқали ўчирилиши таъминланди.

 

Маълумот ўрнида

Ўзбекистон Президентининг 24.08.2022 йилдаги ПФ-198-сон Фармонига кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулк ҳақида барча маълумотларни ўз ичига олган “UZKAD” тизими фаолият юритади. Мазкур тизимдаги маълумотларнинг ишончлилиги давлат томонидан кафолатланади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение