2-May, 2024-yil

Аёлларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга ижара борасида қандай имтиёзлар бор?

Биласизми?

 

Аёлларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга ижара борасида қандай имтиёзлар бор?

 

«Аёллар дафтари»га киритилган камида 5 нафар ишсиз хотин-қизларни касаначилик асосида ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидаги бино ва иншоотларни ижарага олишда ижара ҳақи 50 фоиз миқдорда ундирилиши қайд этилган.

Шунингдек, ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган ва ходимлари умумий сонининг камида 70 фоизи «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бўлган касаначиликни ташкил этган ва имтиёз берилган даврда уларнинг бандлигини сақлаб қолган тадбиркорлик субъектлари давлат мулкидаги бино ва иншоотлар учун ижара ҳақи тўловидан 2027 йил 1 октябрга қадар озод этилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.09.2022 йилдаги ПҚ-376-сон қарори

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение