30-Aprel, 2024-yil

Фермерларга суғориш учун фойдаланилган электр энергияси учун субсидия берилади

Биласизми?

 

Фермерларга суғориш учун фойдаланилган электр энергияси учун субсидия берилади

 

2024 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги корхоналари тасарруфидаги электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналари билан таъминланган насос агрегатлари ва суғориш қудуқларининг пахта хом ашёси ва ғалла етиштириш учун истеъмол қилган электр энергияси қиймати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

 

Субсидиялар истеъмолчиларга:

*пахта хом ашёси ва ғалла экинларини мавжуд томчилатиб, ёмғирлатиб ёки дискрет суғориш тизимларидан фойдаланган ҳолда суғоришда истеъмол қилинган электр энергияси қийматининг 100 фоизи;

*пахта ва ғалла майдонларини сувни тежайдиган суғориш технологиясидан фойдаланмаган ҳолда суғоришда истеъмол қилинган электр энергияси қийматининг 50 фоизи миқдорида ажратилади.

 

Истеъмолчиларга субсидия ажратиш бўйича материалларни жамлаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш «Agro-subsidiyа» ЯАТ орқали амалга оширилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2018 йилдаги 320-сон қарори

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение