29-Aprel, 2024-yil

Бир мулки икки марта расмийлаштирилган тадбиркорга амалий ёрдам кўрсатилди

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари давлат органлари томонидан кўриб чиқилишида қонун нормаларига риоя этилиши мунтазам равишда ўрганиб келинмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган “Дарё” (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари Кадастр агентлиги хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, “Дарё” МЧЖга тегишли бўлган Нукус туманида жойлашган нотурар иморати кадастр органи томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган. Бироқ тадбиркорга тегишли бўлган ер майдони ва биноларга хатолик туфайли 2 та кадастр ҳужжати расмийлаштирилганлиги сабабли солиқ тўловлари 2 ҳисса кўп ҳисобланган.

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви ва Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилган биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида хатони тузатиш чоралари кўрилди. “Ko’chmas mulk-3” ва “UZKAD” тизимларидан такрорий маълумотлар ҳисобдан чиқарилиб, тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение