26-Aprel, 2024-yil

26 апрель – Халқаро интеллектуал мулк куни!

 

Мазкур сана интеллектуал ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва инновацияларни рағбатлантириш муҳимлигига эътиборни кучайтириш баробарида у ҳақидаги билимларимизни оширишга ҳам хизмат қилади.

 

Интеллектуал мулкни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш бу мамлакатда эркин ишбилармонлик муҳитини яратишга ҳисса қўшувчи асосий омиллардан биридир.

 

Интеллектуал мулкни ҳимоялаш ижодий иш ва инновациялардан ноқонуний фойдаланиш ёки нусха кўчиришларга барҳам бериш кафолатидир.

 

Юртимизда ҳам муаллифлик ҳуқуқини таъминловчи, ўз интеллектуал бойликларидан тўлиқ фойдаланиш имконини берувчи қонунлар, ҳуқуқий механизмлар мавжуд ва бу ҳамма учун баробар.

 

Барча тадбиркорлар ва инноваторларни ҳалол рақобатни таъминлашга, инновацион ривожланишни рағбатлантириш учун интеллектуал мулк қоидаларига қатъий риоя этишга чақириб қоламиз!

 

Халқаро интеллектуал мулк куни яна бизга иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда инновациялар муҳимлигини ҳам эслатиб туради. Инновациялар эса бизнеснинг ўсишини рағбатлантиради, рақобатбардошликни оширади ва илмий-техник тараққиётга кўмаклашади.

 

Шу ўринда барча тадбиркорлар ва компанияларни инновацион ёндашувларни фаол татбиқ этишга, янги маҳсулот ва технологияларни ишлаб чиқишга, илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликларни йўлга қўйишга чорлаймиз!

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение