26-Aprel, 2024-yil

Бизнес-омбудсман девони ходимлари тренингда қатнашмоқда

Бугун, 26 апрель куни Вакил девони ходимлари учун “Тадбиркорлик фаолиятида давлат назоратини амалга ошириш соҳасида қонун ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш амалий жиҳатлари” мавзусидаги тренинг бошланди.

 

Вакил девони томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда “Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида давлат назоратини амалга оширишда коррупция ҳолатларининг олдини олиш” дастури амалга оширилмоқда.

 

Дастур доирасида Вакил девони ходимлари учун тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида давлат назоратини амалга ошириш соҳасида қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш юзасидан тренинг ўтказиш режалаштирилган.

 

Тренинг ходимларнинг текширувлар давомида коррупцион омилларни келтириб чиқарувчи нормаларни аниқлаш, коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш, маълумот йиғиш ва таҳлил қилиш бўйича билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади.

 

Мазкур тренинг икки кун давом этади.

 

 

 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение