26-Aprel, 2024-yil

Бизнес-омбудсман Зарбдор туманида Сайхунобод тажрибаси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди

 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан йўлга қўйилган Сайхунобод тажрибаси бутун республика бўйлаб оммалашмоқда.

 

Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиобод маҳалласида Сайхунобод тажрибаси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

 

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи давомида Сайхунобод тумани “Иттифоқ” маҳалласида бўлиб, мазкур ҳудуддаги томорқа ва уй хўжаликлари билан танишди. Давлат раҳбари Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги йиғилишда Сайхунободда йўлга қўйилиши режалаштирилаётган янги тажрибани бутун республика бўйлаб қўллашнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение