Тошкент вилояти Чиноз
туманида фаолият олиб борувчи «Диёр» МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари МИБнинг
Мирзо Улуғбек тумани иш юритувчисининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб
Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Aниқланишича, Чилонзор тумани
нотариусининг ижро хатига асосан, қарздордан ундирувчи МЧЖ фойдасига маълум
миқдордаги пул ундирилиши ҳамда ундирув гаровга қўйилган «Матиз» русумли
автотранспорт воситасига қаратилиши белгиланган. Ижро ҳужжати 6.12.2023 йилда
Мирзо Улуғбек тумани МИБ ходимига топширилган. Бироқ орадан бир қанча муддат
ўтганига қарамай, ижро иши МИБ портал дастурига киритилмаган.
Ўзбекистон Республикасининг
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги Қонуни
64-моддасига кўра, ундирув қарздорнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган
тўловларга қаратилди.
Бизнес-омбудсман девони
ходимларининг амалий ёрдами билан тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.