13-Aprel, 2021-yil

Тадбиркорга туман ҳокимлиги балансидаги бинодан фойдаланиш бўйича ижара шартномасини тузишда ёрдам кўрсатилди

Асака тумани ҳокимининг 2018 йил 14 сентабрдаги қарорига мувофиқ, Асака тумани Қовоқтўпи МФЙда жойлашган 45,4 квадрат метрли бино туман ҳокимлиги балансига ўтказилди ва ушбу қарорга мувофиқ тадбиркор И. Манноповга фойдаланишга берилди, аммо бир ярим йил давомида тадбиркор ижара шартномасини туза олмаганлиги сабабли Бизнес-омбудсмандан ёрдам сўраб мурожаат қилди. 

Ишга Бизнес-омбудсман аралашуви натижасида 45,4 квадрат метр майдонли бино, 2021 йил 18 март, 2021 йил 13 февралдан 2021 йилнинг 31 декабригача муддатга уч томонлама ижара шартномаси асосида И. Манноповга  ижарага берилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение