20-Aprel, 2024-yil

Тадбиркорга етказилган катта миқдордаги зарар қоплаб берилди

Тошкент вилоятида фаолият кўрсатувчи фермер хўжалиги раҳбари ҳокимлик хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Тадбиркор ўз мурожаатида томчилаб суғориладиган технология жорий этилган ер майдони давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиб қўйилган бўлса-да, белгиланган тартибда компенсация ажратиб берилмаётганлиги сабабли банкдан олинган кредит маблағларини қайтаришда муаммоларга дуч келаётганлиги учун шу масалада амалий ёрдам беришни сўраган.

Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 20.07.2023 йилдаги ПҚ-232-сонли қарорига кўра Юқоричирчиқ тумани “Истиқлол” маҳалласи ҳудудида фаолият юритиб келган фермер хўжалиги фойдаланиб келаётган 138,84 гектар ер майдони Янги Тошкент шаҳри барпо этилаётган ҳудудда жойлашганлиги маълум бўлди.

Бизнес-омбудсман амалий ёрдами билан мурожаат ижобий ҳал этилди. Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиниши муносабати билан фермер хўжалигига 7,9 млрд сўм компенсация тўловлари тўланиб, етказилган зарар қоплаб берилди.

 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение