18-Aprel, 2024-yil

Сертификатлаштириш ишлари Ўсимлик карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори (15.04.2024 йилдаги 201-сон) билан экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимлик карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан амалга оширилади.

Ариза берувчи электрон рақамли имзосидан фойдаланган ҳолда, ихтиёрий сертификат олиш учун Агентликнинг автомалаштирилган ахборот тизими орқали ариза юборади.

Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

халқаро ташкилотларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини бошқариш тизими талаблари ёки халқаро тан олинган стандартлар уруғларни экспортга тайёрловчи ҳамда экспорт қилувчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёнига жорий қилинганлигини тасдиқловчи сертификатлар нусхалари;

синов лабораториялари учун уруғлардан намуна олиш далолатномаси нусхаси;

Синов лабораторияларининг уруғларни озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги талабларига (хусусан, импорт қилувчи давлатнинг талабига) мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат хулосаси нусхаси.

 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение