15-Aprel, 2024-yil

Ҳокимиятлар тадбиркорларга ер участкаларини ажратиши мумкинми?

Биласизми?

 

Ҳокимиятлар тадбиркорларга ер участкаларини ажратиши мумкинми?

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2021 йилдаги ПФ-6243-сон Фармонига асосан, 2021 йил 1 августдан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, келг

усида ажратиш учун захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш, улар юзасидан қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи бекор қилинган.

Ер участкалари тадбиркорларга мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн аукцион орқали ажратилади.

Юридик ва жисмоний шахслар ер участкасини реализация қилиш бўйича аукционда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибларга мувофиқ иштирок этади.

Агарда тадбиркорларнинг қонуний мулкий ҳуқуқлари ва манфаатлари бузилаётган бўлса, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилишлари сўралади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение