13-Aprel, 2024-yil

Энди йирик солиқ тўловчилар товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда юритишга мажбур

Диққат!

 

Энди йирик солиқ тўловчилар товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда юритишга мажбур (жорий йил 1 апрелдан).

 

Яъни товарлар ҳаракатланиши бўйича барча маълумотлар тадбиркорлар томонидан электрон тизимга киритилиши лозим.

 

Бу маълумотларга товарнинг турган жойи, етказиб бериш керак бўлган манзил, ўртадаги масофа, етказиб берувчи ҳайдовчи ва техника тўғрисидаги маълумотлар ва бошқалар киради.

 

Белгиланган тартибга риоя қилмаслик жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение