Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи «Камол» (номи
ўзгартирилган) масъулияти чекланган жамият директори “O’zzoovetta’minothizmat” давлат
унитар корхонаси томонидан шартнома шартлари бажарилмаётганлиги юзасидан Бизнес-омбудсманга
мурожаат қилди.
Аниқланишича, 2023 йил 25 апрель куни жамият ва корхона
ўртасида 1 дона инсинераторни 265 млн сўмга етказиб бериш бўйича шартнома
тузилган.
Корхона томонидан қарийб 80 млн сўмлик (30 фоиз) дастлабки
тўлов амалга оширилган. Маҳсулот етказиб берилгандан сўнг қолган 70% тўлов 60
кун ичида амалга оширилиши шартномада белгиланган.
Ушбу маҳсулот корхонага етказиб берилган бўлса-да, лекин қолган
185 млн сўмлик қарздорлик тўлаб берилмаган.
Бизнес-омбудсман тадбиркор манфаатида Тошкент туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилди. Суднинг қал қилув қарорига
кўра, даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилди. Шу тариқа 6 ойдан бери пулини
ололмасдан сарсон бўлиб юрган тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал бўлди.