9-Aprel, 2024-yil

Қандай ҳолларга тадбиркорга компенсация тўланади?

Биласизми?

 

Қандай ҳолларга тадбиркорга компенсация тўланади?

 

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 29-моддасига асосан юридик шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй, бошқа иморатлар, иншоотлар, дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси олиб қўйилган ҳолда унга аввалгисига тенг қийматли мол-мулк берилади ва етказилган бошқа зарарлар ўрни қопланади ёхуд давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарар тўлалигича қопланиши белгиланган.

Фуқаролик кодекснинг 206-моддасига асосан олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки экинларни бузиб ташлашга зарарларнинг ўрни бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қоплангунига қадар йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Фуқаролик кодексининг 14-моддасига асосан агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.

 

Эътибор беринг!

Компенсация юридик шахсга фақатгина мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган объектлар ва ер участкаларига нисбатан берилади.

Агарда Сизнинг конун билан белгиланган мулкий ҳуқуқларингиз бузилаётган бўлса Бизнес-омбудсманга мурожаат қилинг.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение