8-Aprel, 2021-yil

Кредит бўйича қарздорликни тўлаш муддатини кечиктиришда тадбиркорга ёрдам берилди

Бизнес-омбудсман томонидан Норин туманида фаолият кўрсатувчи “Фарангис” МЧЖнинг АТ “Халқ банки” билан юзага келган тушунмовчиликни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида ёзган мурожаати ўрганилди.

Аниқланишича, “Фарангис” МЧЖга 2018 йилнинг ноябрь ойида Норин туманида соғломлаштириш марказини қуриш учун АТ “Халқ банки” Норин филиалидан йиллик 7% устама тўлаш шарти ва 12 ой имтиёзли даври билан 60 ой муддатга 200 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилган. Аммо, пандемия даврида “Фарангис” МЧЖ иқтисодий қийин аҳволга тушиб қолганлиги сабабли жамият томонидан кредит тўлаш графигининг муддатлари бузилган. Шунга асосан, “Фарангис” МЧЖдан қарздорликни ундириш юзасидан Учқўрғон туманлараро судига даъво ариза киритилган.

Суд томонидан “Фарангис” МЧЖнинг ҳисобидан даъвогар АТ “Халқ банки” жами 175 777 502 сўм қарздорликни муддатдан олин ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди. Ундирувни “Фарангис” МЧЖнинг ўзига тегишли бўлган умумий қурилиш майдони 645, 86 м2дан иборат бино-иншоотига қаратиш белгиланган.

Ушбу ҳолат юзасидан, Бизнес-омбудсман томонидан банк ва жамият вакиллари иштирокида суҳбат учрашуви ташкил этилиб, суд қарори ижросини вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида келишилди. Шу билан бирга, жамият томонидан март ойи оҳирига қадар 26 млн. сўмлик қарздорликни бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида банк билан келишувга эришилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение