Биласизми?
Қандай ҳолатларда тадбиркорлар ўзи ишлаб чиқарган товарни давлат
буюртмачиларига тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиши мумкин?
Президент қарорига кўра (https://lex.uz/docs/6663044), 2024 йил 1
январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат харидлари махсус ахборот порталида
давлат иштирокидаги йирик корхоналар билан кооперация асосида ташкил қилинган
кичик тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқарган товарларни
(маҳсулотларни) давлат буюртмачиларига бир молия йили давомида жами 10 миллиард
сўмгача қийматда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга рухсат берилади.
Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидларини амалга
ошириш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2022 йилдаги 276-сонли қарорида
белгиланган (https://lex.uz/docs/6026643)