
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида барқарорлик
рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар билан талабалар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда Бизнес-омбудсман девони, Савдо-саноат
палатаси ҳамда Солиқ қўмитаси вакиллари иштирок этдилар.

Бизнес-омбудсман девони ходими ёшларга тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги мезонлари ҳамда уларнинг тадбиркорлар учун аҳамияти ҳақида сўз юритди.
