4-Aprel, 2024-yil

Биласизми?

Тадбиркорнинг мурожаати қанча муддатда кўриб чиқилиши керак? Кечикканлик учун қандай жавобгарлик бор?

 

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунининг 28-моддасида мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари белгилаб қўйилган.

 

Қонунга кўра, ариза ёки шикоят келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 43-моддасига кўра, тадбиркор мурожаатини кўриб чиқиш тартибини бузиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение