3-Aprel, 2024-yil

Фаолиятига тўсқинлик бўлаётганидан шикоят қилган тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи тадбиркор туман ҳокимияти хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, “Шаршара” МЧЖ (номи ўзгартирилган) “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилган аукционда ғолибликни қўлга киритиб, муайян ҳудуддан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган. Тегишли баённома асосида узоқ муддатли ижара шартномаси тузилган.

Лекин тадбиркор туман ҳокимияти хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишига тўсқинлик бўлаётганлигидан шикоят қилган.

Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан тадбиркорнинг мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида Вакил девони ходимлари қонуний талабларига асосан, туман ҳокимияти томонидан жамиятга аукцион натижасига асосан бириктирилган ҳудуддаги тўсиқлар олиб ташлангани маълум қилинди. Натижада жамият манфаатлари тикланиб, тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение