Ўзбекистон Республикасида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари Аксилкоррупция тармоғининг Истанбул ҳаракатлар режаси 5-босқич мониторингини амалга ошириш ишлари бошланди.
Мазкур тадбирда Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов ҳам иштирок этиб, мутасадди вазирлик ва идораларнинг вакиллари билан мулоқот ўтказмоқда.
ИҲТТнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари Аксилкоррупция тармоғи Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Мўғулистон, Тожикистон, Украина ҳамда Ўзбекистон давлатларини қамраб олиб, ушбу мамлакатларда коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларнинг миллий амалиётга жорий этилиши ҳолати таҳлил қилиб борилади.
5-босқич мониторинги ва баҳолаш тизими 9 та самарадорлик соҳасини ўз ичига олади:
1) коррупцияга қарши сиёсат;
2) манфаатлар тўқнашуви ва мол-мулк декларацияси;
3) хабар берувчини ҳимоя қилиш;
4) бизнеснинг яхлитлиги;
5) давлат харидларида ҳалоллик;
6) суд ҳокимиятининг мустақиллиги;
7) прокуратуранинг мустақиллиги;
8) коррупцияга қарши кураш бўйича ихтисослаштирилган муассасалар;
9) коррупция жиноятлари учун таъқиб қилиш.