30-Mart, 2024-yil

Тадбиркорнинг мурожаатидаги масала ижобий ҳал этилди

Тошкент вилоятида фаолият юритувчи тадбиркор мутасаддиларнинг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Оҳангарон туманида фаолият кўрсатувчи фермер хўжалиги раҳбари ўзининг мурожаатида туман ҳокимлиги ва Кадастр палатасининг Оҳангарон туман филиали томонидан Олий суднинг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2024 йил 26 январдаги қарори ижро этилмаётганлигидан норозилигини билдирган.

“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасида ҳамда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 16-моддасига кўра, суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурийлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт.

Вакил девони томонидан фермер хўжалигининг қонуний манфаатларига риоя этилишини сўраб тегишли идораларга берган кўрсатмасидан сўнг фермер хўжалиги ва ваколатли идоралар ўртасида ижара шартномаси тузилиб, суд қарори ижроси таъминланишига эришилди ва тадбиркорнинг мурожаатидаги масала ижобий ҳал этилди.

Таъкидлаш жоизки, Бизнес-омбудсман Ўзбекистонда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение