7-Aprel, 2021-yil

Суд қўшма корхонага компенсация тўлаш тўғрисида қарор қабул қилди

Оҳангарон шаҳар ҳокимининг 2018 йил 11 июлдаги 486-сонли қарори асосида “UCD MICROS” МЧЖ қўшма корхонага тегишли бўлган умумий майдони 180, 08 м2 бўлган нотурар биноси бузиб ташланган.

Мазкур бино мустақил баҳоловчи корхона томонидан 454 443 021 сўмга баҳоланган. Шу билан бирга, Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги томонидан корхонага 280 765 580 сўм компенсация маблағлари тўлаб берилганлиги аниқланди.

Тадбиркорнинг мурожаати асосида, Бизнес-омбудсман Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилди. Суд даъво аризани қаноатлантириб, Оҳангарон шаҳар ҳокимлигининг ҳисобидан “UCD MICROS” МЧЖ қўшма корхона фойдасига қолган 173 677 171 сўм компенсация тўловларини ундириш тўғрисида қарор қабул қилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение